Нурободда 24—25 август кунлари табиий газ берилиши тўхтатилади

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 24—25 август кунлари газ берилиши тўхтатилади. Бу ҳақда  тумани ҳокимлиги aхборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Нуробод газ тақсимлаш шохобчасидан 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда туманга тортилган юқори босимли ерости Д-325 мм газ қувурини босим остида тозалаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 24 август куни соат 09:00 дан 25 август куни соат 17:00 гача табиий газ бериш тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанддаги қанча қозонхоналарга хавфсизлик автоматикаси билан жиҳозланган ёндиргичлар ўрнатилгани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар