Самарқанддаги қанча қозонхоналарга хавфсизлик автоматикаси билан жиҳозланган ёндиргичлар ўрнатилгани маълум бўлди

Самарқанд вилоят бўйича 3517 та ҳовли уйларидаги қозонхоналарга замонавий хавфсизлик автоматикаси билан жиҳозланган энергия тежовчи ёндиргичлар ўрнатилди. Бу ҳақда «Hududgaz Samarqand» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу замонавий энергия тежамкор газ ёндиргичлар фойдаланилган табиий газни тахминан 15-20 фоизга иқтисод қилиш орқали оила бюджетини ортиқча харажатдан халос этади.

«Энг муҳими у хавфсиз бўлиб, босим пасайиб-кўтарилиши оқибатида газ узатиш тармоқларида узилишлар бўлганда автоматик тарзда ўчиб, газ ўтказишни тўхтатади ва истеъмолчи ёққандагина қайта ёнади. Замонавий энергия тежовчи ёндиргичлар қиш ойларида кун давомида қозонхоналари доимий ёниб турадиган фуқароларнинг хотиржам ишга бориб келиши, кечалари бамайлихотир ухлашлари учун энг керакли ускуна ҳисобланиб, газдан хавфсиз фойдаланиш имконини беради», дейилади газ таъминоти филиали хабарида.

Аввалроқ Самарқандда 265,5 мингдан ортиқ, Бухорода 168,5 мингга яқин ҳамда Олтинкўлда 45 мингдан зиёд газ жиҳозлари рўйҳатдан ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Зарафшон шаҳрида 1877 нафар фуқаро хонадонига, Олотда 20,5 минг нафар аҳолига ва Наманганда 50 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилгани ҳақида маълум қилинганди.

Янгиликлар