Зарафшон шаҳрида 1877 нафар фуқаро хонадонига суюлтирилган газ етказилди (фото)
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 1877 нафар фуқаро хонадонига «Зарафшоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлими томонидан суюлтирилган газ етказиб берилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Навоий» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, истеъмолчиларга йил бошидан буён 182,30 тонна суюқ газ тарқатилиб, режа 113 фоизга бажарилган. 2020 йилнинг август ойида жами 11,74 тонна фонд ажратилган бўлиб, 17 август санасига қадар 14,70 тонна углеводородли газ воҳа аҳлининг маиший эҳтиёжи учун етказилди.
Қайд этилишича, бўлим омборида 604 та захира газ баллони мавжуд, 216 та баллон истеъмолчиларга «айланма» усулда хизмат кўрсатади. Воҳа аҳолисини суюлтирилган газ билан хавфсиз таъминлаш учун бўлимда 6 нафар ходим банд қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 168,5 мингга яқин газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилгани ҳамда Олотда 20,5 минг аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилгани ҳақида хабар қилинганди.