Олотда 20,5 минг нафар аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди

Бухоро вилояти Олот туманида 20 500 нафар аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали хабар берди.

Фото: «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 16 август куни туманнинг «Буржоқ» МФЙда истиқомат қилувчиларига 2 100 килограмм, «Нуробод» МФЙ аҳолисига 2 140 килограмм, «Опшоқ» МФЙ фуқароларига 2 120 килограмм ҳамда «Сойинқорвул» МФЙда истиқомат қилувчи фуқароларга 2 160 килограмм суюлтирилган газ тарқатилган.

Фото: «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Қайд этилишича, «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали томонидан кунига бир маҳаллага 2 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Маълумот учун, июнь ойида истеъмолчилар 234 тонна суюлтирилган газ билан таъминланганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 50 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Aндижонда маиший газ баллонлар тепа қисмини тамғалаш йўли билан қайта таъмирдан чиқарилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар