Сенатор талабанинг мурожаати бўйича Жиззах давлат педагогика институтига бориб, ҳолатни ўрганди

Жиззах давлат педагогика институтида таҳсил олаётган талаба Исломбек Пўлатов ижтимоий тармоқлар орқали олий таълим тизимидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан Олий Мажлис Сенатига видеомурожаат йўллаган эди. Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов институтга бориб, ҳолат билан танишди.

Сенаторнинг аниқлашича, Қашқадарё вилояти Косон туманида туғилган И.Пўлатов 2017—2018 ўқув йилида Жиззах давлат педагогика институтига тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинган. Талаба ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли рўйхатида туради.

Хабарда, бундан ташқари, қўмита аъзоси Х.Фозилов И.Пўлатовнинг яшаш жойига бориб, талаба билан учрашиб, суҳбатлашгани, унинг муаммолари ва олий таълим тизими фаолиятини янада такомиллаштириш борасидаги фикрларини тинглагани ҳам қайд этилган.

Сенаторлар томонидан талаба И.Пўлатовнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма берилган ва назоратга олинган.

Аввалроқ сенатор О.Иминов контракт миқдорини талабанинг моддий таъминоти даражасидан келиб чиқиб белгилашни таклиф қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар