Тошкентнинг бир туманида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчаси 9а уй орқаси ва Феруза мавзеси 221-мактаб ёнидаги носоз сув олиш гидрантини алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабат билан 24 август соат 10:00 дан 20:00 га қадар қуйида келтирилган манзилларда вақтинча ичимлик суви таъминоти узилади:

  • Феруза кўчаси, кўп қаватли уйлар 16 дона (4, 8, 9а, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 20, 22, 26, 28-уйлар);
  • Феруза мавзеси, кўп қаватли уйлар 16 дона (19, 14а, 28, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 39, 40, 41, 42, 43, 44-уйлар);
  • 221-223-мактаб;
  • 471-446-болалар боғчалари;
  • Мирзо Улуғбке кўчаси, кўп қаватли уйлар 1 дона (134-уй).

Янгиликлар