Когонда йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракати бўйича рейд ўтказилди

Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси Telegram каналларининг бирида Когон шаҳридаги йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракати бўйича эълон қилинган танқидий материал юзасидан 23 сентябрь куни Когон шаҳрида ҳамда Когон шаҳар савдо мажмуаси автотураргоҳида рейд тадбирлари ўтказилганини маълум қилди.

Фото: Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати

Таъкидланишича, карантин туфайли Республика махсус комиссияси томонидан «Damas»ларда йўловчи ташишга рухсат берилмаганлигини инобатга олиб, рейд тадбирлари давомида «Damas» автомашинасида йўловчи ташиш ҳолатлари аниқланган. Ҳайдовчиларга тегишли тартибда чоралар кўрилган.

Фото: Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати

Йўналишсиз такси ҳайдовчиларига ҳаракат давомида автотранспорт воситасини дезинфекциялаш, санитария ҳолатини назорат қилиб бориш, тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, тиббий ниқобсиз йўловчиларни ташимаслик, йўл кира нархларини оширмаслик бўйича тушунтириш берилган.

Фото: Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати

Шунингдек, Когон шаҳар ҳокимлигида мазкур масала бўйича ҳоким ва прокурор бошчилигида йиғилиш ўтказилган. Унда вилоят транспорт бошқармаси Когон шаҳар транспорт сектори бош инспектори, Когон шаҳар ички ишлар бўлими, Когон шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, мавжуд вазиятни доимий назорат қилиб бориш вазифаси юклатилган.

Аввалроқ Когондаги еттита корхона газ таъминотига салкам 519 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида ўтказилган тунги рейдда 133 нафар ҳайдовчи қоидабузарликлар содир этгани аниқлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар