Самарқанд шаҳрида 28 нафар ҳимояга муҳтож фуқаронинг муаммолари ўрганилди

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида 24 сентябрь, пайшанба куни ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Суҳбат давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи 28 нафар фуқаронинг муаммо ва таклифлари тингланган. Тадбир доирасида уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама кўмак кўрсатиш масаласига эътибор қаратилган.

Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган барча таклиф ва муаммолар шаҳар ҳокимлиги ва тегишли масъуллар томонидан назоратга олинган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Қоракўл тумани ҳокими ўтказган қабулда 21 та мурожаат жойида ҳал этилгани, Булунғурда депутатлар ўтказган мулоқотда 25 нафардан ортиқ фуқаронинг муаммолари ўрганилгани ҳамда Нурободда ўтказилган сайёр қабулда 5 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар