Булунғурда депутатлар ўтказган мулоқотда 25 нафардан ортиқ фуқаронинг муаммолари ўрганилди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида депутатлар иштирокида ўтказилган мулоқотда 25 нафардан ортиқ фуқаронинг муаммолари кўриб чиқилди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Булунғур туманидаги халқ қабулхонаси мудири, 3-сектор раҳбари, Адолат СДП туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Булунғур туман кенгаши депутати иштирокида ўтказилган «Адолат қабулхонасида муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида фуқораларнинг муаммолари тингланган. Мулоқот давомида 25 нафардан ортиқ фуқораларнинг муаммолари ўрганиб чиқилган. Уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилган.
Жумладан, қабул давомида мурожат қилган Алиқулов Бахтиёр ишга жойлашган. Ядгорова Мафтуна, Таниева Дилрабога 6 ойга нафақа белгиланган. Амонова Матлюбага агробанкдан кредит ажратилади. Абдуллаева Дилбарнинг 2 хонали томининг устини ёпиб бериш чоралари кўрилади.
Аввалроқ Оқдарёда Солиқ қўмитаси ўтказган сайёр қабулда 8 кишининг мурожаати жойида ҳал қилингани ва Нуробод тумани ҳокими ўтказган қабулда 10 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида сайёр қабул ўтказгани ҳамда Фарғона туманидаги сайёр қабулда 12 нафар фуқаро мурожаати жойида ҳал этилгани маълум қилинди.