Нурободда ўтказилган сайёр қабулда 5 та мурожаат ҳал этилди
Самарқанд вилояти Нурободда ўтказилган сайёр қабулда 5 та мурожаат жойида ҳал этилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Нуробод тумани «Ағрон» Маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабули ўтказилган.
Оммавий сайёр қабулда жами 65 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан 27 масалани ўз ичига олган 20 та мурожаатлар келиб тушган. Шулардан 5 та мурожаат жойида ҳал этилган. Қолган барча мурожаатлар белгиланган. Қабул сўнггида ёш йигит-қизларга фуқаролик паспортлари топширилган.
Аввалроқ Оқдарёда Солиқ қўмитаси ўтказган сайёр қабулда 8 кишининг мурожаати жойида ҳал қилингани ва Нуробод тумани ҳокими ўтказган қабулда 10 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида сайёр қабул ўтказгани ҳамда Фарғона туманидаги сайёр қабулда 12 нафар фуқаро мурожаати жойида ҳал этилгани маълум қилинди.