Андижонда 22,5 грамм марихуана сотаётган одам қўлга олинди

Андижонда 22,43 грамм марихуана сотаётган одам тезкор тажбир давомида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Хабарга кўра, 2020 йилнинг 21 октябрь куни соат 17:00 ларда Андижон вилояти Ички ишлар бўлими жиноят-қидирув бўлими ва Пахтаобод тумани Ички ишлар бўлими жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир жараёнида 49 ёшли Б.Т. шартли харидорга 22,43 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини кимёвий ишлов берилган 750 минг сўм пул эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.Т. гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот учун, мазкур жиноятни содир этган шахслар 10—20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Попда уйида 9 туп наша етиштирган эркак қўлга олингани, Бухорода 2,2 кг каннабисни 800 доллар ва 6 миллион сўмга сотаётган жиноий шериклар ушлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар