Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 42 миллиондан ошди

«Worldometers» берган маълумотларга кўра дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 42 миллиондан ошди.

Скрин: «Worldometers»

Дунёда 24 октябрь Тошкент вақти билан соат 10:00 ҳолатига кўра, жами касалланганлар сони 42 490 278 кишини ташкил қилган. Энг кўп касаллик ҳолати АҚШда (8 746 953), ундан кейинги ўринда Ҳиндистон (7 814 682) ва Бразилияда (5 355 650) қайд этилган.

Порталга кўра жами ўлимлар сони 1 149 237, касалликдан соғайганлар сони 31 427 585 тани ташкил этади.

Маълумот ўрнида, 2020 йил 24 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 923 (+112) нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 41 миллиондан ошгани, артериал гипертонияси бор одамда коронавирус оғир кечиши хабар берилганди.

Янгиликлар