Қўйлиқдаги фоҳиша мижозининг телефони ва 500 долларини ўғирлаб кетди

Тошкент шаҳри Қўйлиқ туманида 2 нафар номаълум шахс 24 ёшли Т.А.га тегишли «RedMI-5 Plus» русумли телефон ва 500 АҚШ долларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News» / Иллюстратив

Маълум бўлишича, воқеа 2020 йилнинг 11 декабрь куни тахминан соат 23:30 да Бектемир туманида жойлашган «Cоmpas» савдо марказининг орқа тарафидаги Истиқлол кўчасида содир бўлган. Икки нафар талончи 24 ёшли Т.А.га куч ишлатиб, унга тегишли бўлган баҳоси 100 АҚШ долларлик 1 дона «RedMI-5 Plus» русумли телефон ва 500 АҚШ доллар нақд пуллни тунаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Таъкидланишича, тергов натижасида 17 декабрь куни 18 ёшли А.У., 23 ёшли У.Х. ва Фарғона вилоятида туғилган 34 ёшли Р.Х.лар ушбу жиноятни содир этганлиги аниқланган. Хабарда айтилишича, фоҳишалик билан шуғулланувчи 34 ёшли Р.Х. мижоз сифатида келган фуқаро Т.А. билан мулоқот вақтида унинг ёнида телефон ва пуллари борлигини кўриб қолиб, бу ҳақда танишлари У.Х. ва А.У.ларга маълумот берган. Қоронғи ва овлоқ жойда У.Х. ва А.У.лар 24 ёшли Т.А.ни тунаган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми а,в бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, А.У., Р.Х. ва У.Х. лар Жиноят крдексининг 164-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Бундан ташқари А.У. ва У.Х.ларга нисбатан қамоққа олиш чораси қўлланган. Фуқаро Р.Х.дан эса «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида»ги тилхат ёзиб олинган.

Аввалроқ Бухорода дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган 45 ёшли эркак ушлангани ва  Чирчиқдаги дала ҳовлиларда фоҳишахона ташкил этган аёллар қўлга олингани хабар қилинганди.

Янгиликлар