Чирчиқдаги дала ҳовлиларда фоҳишахона ташкил этган аёллар қўлга олинди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ ва Бўстонлиқ туманларидаги дала ҳовлиларда фоҳишахона ташкил этганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фоҳишахона ташкил қилиш билан боғлиқ уч ҳолат Юқори Чирчиқ туманида, яна бир ҳолат Бўстонлиқ туманида аниқланган.

Таъкидланишича, вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан Юқори Чирчиқ тумани Чирчиқ маҳалласида яшовчи 61 ёшли А.Л. нинг хонадони кўздан кечирилган. Шу вақтда танишлари 1981 йилда туғилган Ш.Т. (аёл) ва 1992 йилда Ж.А. (эркак) ҳамда 1987 йилда Жиззах вилоятида яшовчи Г.З. (аёл)ларга соатига 80 000 сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Шунингдек, шу куни Ёшлик маҳалласидаги хонадонларнинг бирида 1962 йилда туғилган Р.А. (аёл) 20 ёшли С.А. (аёл) ва 22 ёшли М.Қ. (аёл) ҳамда 28 ёшли С.С (эркак)ларга ҳар бир соатига 80 000 сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Саксонота маҳалласи ҳудудида жойлашган дала ҳовлиларнинг бирида фуқаро Б.С. танишлари 21 ёшли С.Й. (эркак) ва 20 ёшли М.Х. (аёл)ларга 20 000 сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушланган.

Шу билан бирга, Бўстонлиқ туманида яшовчи 25 ёшли Ш. ва Т. исмли шахслар Бештут МФЙ ҳудудида жойлашган дала ҳовлида жинсий алоқада бўлиш истагида бўлган шахсларга шароит яратиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги, бунинг учун мижозлардан ҳар соатига 200 000 сўм пул олиб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойи кўздан кечирилганда, ташкилотчи Т.Т. ва унинг шериги О.Т. ҳамда У.Х., Ш.С., И.С. (21-30 ёшли аёллар) ва Р.О. (эркак) борлиги маълум бўлган.

Суҳбат давомида фоҳишалик билан шуғулланувчи У.Х., Ш.С., И.С. лар мижозларни ижтимоий тармоқлар орқали топишини, ушбу жойга чақиртирган мижозлар билан ҳам telegram тармоғида гаплашиб, 3 нафар бўлиб келгани ва жинсий алоқа билан шуғулланиш учун хар бирига соатига 1 500 000 минг сўмдан келишиб, мижозлардан пулларни олганликларини маълум қилган. Тадбир давомида ташкилотчи ва аёллардан 3 370 000 сўм пуллар далилий ашё сифатида олиниб, ҳолат юзасидан тезкор суриштирув олиб борилган.

Аввалроқ Наманганда уйида қиморхона ташкил қилган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани, Тошкентда фоҳишалик қилаётган 2 нафар қиз қўлга олингани, Қўқонда уйида фоҳишахона ташкил этган шахс ушлангани ва Наманганда уйида фоҳишахона сақлаган аёл қўлга олингани ҳақида хабар қилинган.

Янгиликлар