Бухорода дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган 45 ёшли эркак ушланди

Бухоро вилояти Жондор туманида дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган 45 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: «Daryo» / Иллюстратив

Хабарга кўра, Жондор туманининг Ойтуғди маҳалласида яшовчи 45 ёшли фуқаро A.Б. даромад топиш мақсадида дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган.

Туман Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Н.Х. ва М.Х. мазкур дала шийпонда ахлоқсиз ҳолатда қўлга олинган. Маълум қилинишича, фуқаро A.Б. уларнинг жинсий алоқада бўлиши учун 100 минг сўм пул эвазига шарт-шароит яратиб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро A.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ  Чирчиқдаги дала ҳовлиларда фоҳишахона ташкил этган аёллар қўлга олингани ва Тошкентда жарима қўлланилган спа салони фаолиятини давом эттираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар