Тошкентда фоҳишалар гуруҳини интернетда реклама қилиб келган блогер қўлга олинди
Тошкент шаҳрида 18 ноябрь куни фоҳишалик билан шуғулланувчи гуруҳни интернетда реклама қилиб келган блогер қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти Прокуратураси, ИИББ Терроризм ва диний экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан 18 ноябрь куни тезкор тадбир ўтказган. Олиб борилган суриштирувлар давомида ўзини «Рома» деб таништирувчи ушбу шахс 1988 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи Т.М. эканлиги, фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш ва одам савдоси каби жиноий фаолият билан шуғулланувчи гуруҳнинг фаол аъзоси экани аниқланган.
Шунингдек, суруштирув давомида у моддий (ҳар бир эълон учун 50 дан 500 долларгача) даромад эвазига жинсий хизмат кўрсатувчи фоҳишаларнинг массаж ва интим хизмати эълонларини ижтимоий тармоқларга мунтазам равишда жойлаб келганлиги аниқланиб, унинг яшаш хонадони тинтувдан ўтказилган.
Титув давомида:
- 29 минг 14 доллар;
- 4 милион 880 минг сўм пул;
- 10 дона пластик карточка;
- 2 дона чегирма пластик карточкаси;
- 4 дона хорижий давлатларнинг ишлатилмаган ва 2 дона ишлатилган SIM-карталар;
- 2 дона электрон хотира (флеш карта);
- 3 дона «Redmi» русумли телефон аппарати;
- 1 дона «HP» ноутбук ва бошқа ноқонуний буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида 3 октябрь куни олти йилдан буён фоҳишалик билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.