Андижонда уйида фоҳишахона ташкил қилган аёллар қўлга олинди (видeo)
Андижон шаҳрида 7 ноябрь куни 2 нафар аёл уйида жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бергани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 7 ноябрь куни Андижон шаҳрида яшовчи 29 ёшли аёл 47 ёшли аёл билан тил бириктириб, мижозлардан 1 миллион 500 минг сўм пулларни олиб, уларга Андижон шаҳрида 21 ёшли ҳамда Жалақудуқ туманида яшовчи 20 ёшли қизлар билан жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган.
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида аниқланишича, 29 ёшли аёл бир гуруҳ қизларни шаҳвоний йўллар билан фойдаланиш мақсадида ёллаб, жинсий эҳтиёжини қондириш учун мижоз сифатида келган эркакларга пул эвазига мунтазам равишда шароит яратиб келаётганлиги бўйича маълумотлар аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввалроқ Андижонда ижара уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.