Коронавирус мутацияси — «британча» штаммининг илк суратлари эълон қилинди

Новосибирскдаги «Вектор» илмий институти дунёда биринчи бўлиб Буюк Британияда декабрь ойи бошида пайдо бўлган коронавируснинг янги тури тасвирини эълон қилди. Бу ҳақда «Роспотребнадзор» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «rospotrebnadzor.ru»

Расм 100000 марта катталаштирилган электрон микроскоп ёрдамида олинган. Микроскоп диаметри тахминан 140 нанометр бўлган юмалоқ вирусли заррачани кўрсатган. Фотосуратда, шунингдек, 20 нанометр узунликдаги спикулаларни кўриш мумкин.

Фото: «rospotrebnadzor.ru»

«Роспотребнадзор»нинг таъкидлашича, Россияда рўйхатдан ўтган ПЗР синовлари ишончли тарзда янги штаммни аниқлайди.

Аввалроқ коронавируснинг «британча» штамми аввалгисига нисбатан кўпроқ ўлимга сабаб бўлиши аниқланган эди. Шунингдек, CОVID-19’нинг «британча» штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган бешта аломат маълум бўлган.

Янгиликлар