Қоракўлда 70 та болалар боғчасига 6 мингга яқин бола қабул қилинади

Бухоро вилояти Қоракўл тумани мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, тегишли идоралар мутасаддилари иштирокида амалий семинар ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзA хабар қилди.

Фото: ЎзA

Хабарга кўра, семинарда мактабгача таълим ташкилотларида санитария меъёр-талабларига, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилган.

Фото: ЎзA

Шунингдек, пандемия шароитида болаларнинг боғчага келишидан бошлаб кун давомида таълим-тарбия олиши, ҳордиқ чиқариши, овқатланиб, кўнгилочар машғулотларда чиниқиши учун шарт-шароит яратиш борасида зарур тавсиялар берилди.

Фото: ЎзA

«Туманда давлат мактабгача таълим муассасаси, оилавий ҳамда давлат хусусий шерикчилиги асосидаги 70 та мактабгача таълим ташкилотига 5 минг 739 нафар тарбияланувчини қамраб олиш кутилмоқда», — дейди туман мактабгача таълим бўлими раҳбари Илҳом Жумаев.

Фото: ЎзA

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлагани ҳамда Булунғурда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари қайта иш бошлаётгани маълум қилингани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар