Булунғурда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари қайта иш бошлаётгани маълум қилинди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари қайта иш бошлаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, туманда иш фаолиятини қайта бошлаётган мактабгача таълим ташкилотларини туман ҳокими ўринбосари Бекзод Элчиев ва мактабгача таълим бўлими мудири Умида Губаева кўздан кечириб чиққан.

«Талабларга қатъий риоя этиш керак. Эрталаб боғчага олиб келинган боланинг ва болани олиб келган ота-онанинг ҳарорати ўлчаб, кунлик рўйхатга ёзилиши зарур», — дейди ҳоким ўринбосари.

Шунингдек, агар боғчага олиб келинган боланинг ҳарорати бўлса, қайтариб юборилиши керак эканлигини мактабгача таълим бўлими мудири Умида Губаева таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 12 августдан бошлаб карантин чекловлари юмшатилиши ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Самарқандда 30 яқин зийратгоҳ ва 150 та меҳмонхона қайта иш бошлагани маълум қилинди.

Янгиликлар