Самарқандда яна 12 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 506 (+158) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Самарқанд вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 1637 нафарни ташкил этмоқда. Вилоятда 1520 киши коронавирусдан соғайган, 3 нафар бемор вафот этган.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Самарқандда COVID-19 билан оғриган беморлар учун қисқа рақамли Call-марказ ташкил қилинган эди.

Янгиликлар