Ерда 26-27 сентябрь кунлари магнит бўронлари кузатилиши мумкин

Ерда 26-27 сентябрь кунлари магнит бўронлари бошланиши мумкин. Бу ҳақда «Фобос» маркази хабар қилди.

Фото: «depositphotos.com»

Маълум қилинишича, шанба куни Ер магнитосфераси бироз безовталанади, фаоллик чўққиси якшанба кунига тўғри келади, унда маълум соатларда G1 даражадаги кучсиз магнит бўронлар пайдо бўлиши мумкин.

Марказ маълумотларига кўра, душанба кунданоқ геомагнит майдон тинчлана бошлайди ва ҳафтанинг ўрталарига келиб бутунлай тинчланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 13 август куни «юлдузлар ёмғири» кузатилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар