Ўзбекистондаги 120 нафар Туркманистон фуқароси ватанига қайтарилди (фото)

Ўзбекистондаги 120 нафар Туркманистон фуқароси ватанига қайтарилди. Бу ҳақида Олот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Олот туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Туркманистоннинг 120 нафар фуқароси карантин боис Ўзбекистон ҳудудида анчадан бери яшаб келаётган эди. Уларнинг ватанга қайтиш ҳақидаги илтимосига кўра Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ушбу масалада ёрдам сўраб Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилган.

Фото: Олот туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, 23 сентябрь куни Бухоро вилояти Олот чегара пости орқали Туркманистоннинг фуқаролари белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда ватанига кузатиб қўйилган. Кузатув маросимида мазкур масала билан шуғуллаган тегишли давлат идоралари ходимлари иштирок этган.

Фото: Олот туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, кузатилганлар орасида 8 нафар вояга етмаган фуқаролар ҳам бор. Шунингдек, Туркманистон фуқаролари ватанига қайтишда кўмак берган Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирган.

Фото: Олот туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Самарадаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 15 та автобусдан иборат илк карвон йўлга чиққани ҳақида хабар берилган. Ушбу автобуслар 25 сентябрь куни белгиланган манзилга етиб боради. Шу куннинг ўзида автобуслар 700 дан ортиқ йўловчиларни олиб Ўзбекистонга қайтади.

Янгиликлар