Самарадаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 15 та автобусдан иборат илк карвон йўлга чиқди
Ўзбекистон фуқароларини Самарадан ватанга қайтариш учун 15 та автобус йўлга чиқди. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган Россиянинг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида 24 сентябрь куни 15 та автобус карвони йўлга чиқди.
Режага мувофиқ автобуслар 25 сентябрь куни белгиланган манзилга етиб боради. Шу куннинг ўзида автобуслар 700 дан ортиқ йўловчиларни олиб Ўзбекистонга қайтади.
Аввалроқ Россиядан 27 август куни 927 нафар, Самарадан 2 сентябрь куни 922 нафар, 8 сентябрь куни 952 нафар, 22 сентябрь куни 746 нафар ўзбекистонлик махсус поездларда ватанга қайтарилгани хабар қилинган эди.