Наманганда 10 нафар ҳарбий Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тақдирланди (фото)

Наманган вилоятида 25 октябрь — «Ички ишлар органлари ходимлари куни» муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда 10 нафар ҳарбий хизматчи тақдирланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тадбир аввалида вазирлик ва ҳудудий бошқармалар раҳбар ҳамда шахсий таркиби иштирокида видеоконференция бўлиб ўтган. Унда генерал лейтенант Пўлат Бобожонов Шавкат Мирзиёевнинг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирган.

Фото: Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Сўнгра вилоят хокими ва ҳамкор идора раҳбарлари иштирокида тақдирлаш маросими ўтказилган.

Фото: Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Байрам муносабати билан 10 нафар ҳарбий хизматчи вазирликнинг ички ишлар органларидаги хизматлари учун 1, 2, 3-даражали кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Фото: Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллагани ва Ўзбекистон халқини Давлат тили куни муносабати билан табриклагани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Асакада 25 октябрь — «Ички ишлар органлари ходимлари куни»га бағишланган тадбир бўлиб ўтгани маълум қилинганди.

Янгиликлар