Асакада Ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Андижон вилояти Асака туманида 25 октябрь — Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан Ички ишлар органларида хизмат қилаётган, соҳада узоқ йиллар меҳнат қилиб, хозирда нафақада бўлган бир гуруҳ ходимлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этган. Туман ҳокими Мансурбек Алихонов сўзга чиқиб туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирган.

Жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш билан бир қаторда туман ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этган ходимларнинг бир гуруҳига 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан туман ҳокимлигининг совғалари топширилган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан туман ИИБ бошлиғи Ички ишлар вазири генерал-лейтенанти Пўлат Бобожоновнинг байрам муносабати билан Ички ишлар органлари ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллаганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Давлат тили куни муносабати билан табриклагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент 1 октябрга бағишланган тадбирда ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллагани хабар қилинган

Янгиликлар