Қўқон шаҳрида Ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 25 октябрь — «Ички ишлар идоралари ходимлари куни» муносабати билан ички ишлар органларида хизмат қилаётган, соҳада узоқ йиллар меҳнат қилиб, хозирда нафақада бўлган бир гуруҳ ходимлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруф Усмонов ички ишлар идоралари ходимларини касб байрами билан табриклаган. Сўнгги 4 йил ичида ички ишлар соҳасини ислоҳ қилиш ва уларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш ҳақида гапирган.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбирда Қўқон шаҳрида хизмат вазифасини ўтаётган бир қатор ички ишлар идоралари холимларига шаҳар ҳокимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилган. Шунингдек, тадбирда ички ишлар ходимларининг сектор раҳбарлари, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллаганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Давлат тили куни муносабати билан табриклагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент 1 октябрга бағишланган тадбирда ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллагани хабар қилинган.

Янгиликлар