«Samsung» бош директори Ли Гонг Хи 79 ёшида вафот этди

«Samsung» бош директори Ли Гонг Хи 25 октябрь, якшанба куни 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбиркор Сеулдаги «Samsung» касалхонасида вафот этган.

Маълумот учун, Ли Гон Хи 1942 йилда туғилган ҳамда 1987 йилда отаси ва гуруҳ асосчиси Ли Бён Чолдан кейин «Samsung» компаниясининг иккинчи раиси бўлган.

Ли Гон Хи 2014 йилда юрак хуружини бошдан кечиргандан сўнг корпорация назорати унинг ўғли, «Samsung Electronics» гуруҳи компаниясининг вице-президенти Ли Же Ёнга ўтган ва у меросхўр деб ҳисобланади.

Шунингдек, Жанубий Корея прокуратураси Ли Же Ён ҳокимиятни қўлга киритиш давомида «Samsung Group» устидан назоратни қўлга киритиш мақсадида корпорация таркибидаги компанияларни бирлаштиришда ноқонуний фирибгарликда қатнашган деб гумон қилмоқда.

Же Ёндан ташқари Ли Гонг Хиннинг Ли Бу Жин ва Ли Со Хён исмли икки қизи бор. Унинг яна бир қизи Ли Юн Хён 2005 йилда ўз жонига қасд қилган.

Бундан аввал Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов ҳамда «Чўқинтирган ота» фильми мусиқаси бастакори Эннио Морриконе вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон Назарбоев Лондонда вафот этгани маълум қилинганди.

Янгиликлар