Тошкентда 36 метрли Янги йил арчасини ўрнатиш ишлари бошланди — видео

Тошкент шаҳрида 36 метрли республика бош арчасини ўрнатиш ишлари бошланди.

Респбуликанинг бош арчаси ўтган йилги сингари Юнусобод туманидаги «Сайилгоҳ» майдонида — Истиқлол кўчасидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнида ўрнатилади. Ҳозирда Хитойдан янги инсталляцияларни олиб келиниши кутилмоқда.

Шунингдек, катта арчадан ташқари, ҳар доимгидек бош арчанинг атрофида 8 метрли 4 та арча, аттракционлар ҳам жойлаштирилади. Янги йил арчаси 20 декабрга қадар безатиб бўлиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, 2019 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги кутубхона ёнида пойтахтдаги асосий Янги йил арчасини ўрнатиш ишлари бошланганди у 25 мингта ўйинчоқлар билан ясатилган.

Ҳаёт