Ўзбекистонда 26 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 26 декабрь, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3–5 даража  илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража  совуқ, кундузи 0–5 даража  совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–5 даража  илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2–7 даража  илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2–7 даража  илиқ бўлади.

Янгиликлар