ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш факти тасдиқланган корхоналар сони очиқланди

5 556 та корхонада ҚҚСни ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Фото: xabar.uz

Хабарга кўра, 26 февраль ҳолатига республика бўйича жами 5 796 та корхонада 656,1 миллиард сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Қайд этилишича, текширувдан:

  • 5 556 та, яъни 95,9 фоиз корхонада 625,7 миллиард сўм «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланган;
  • 76 та, яъни 1,3 фоиз 12 миллиард сўм ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланган;
  • 164 та, яъни 2,8 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 18,4 миллиард сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилган.

Таъкидланишича, шу сабаб улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 143 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланган ва уларга нисбатан 5,4 миллиард сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Янгиликлар