Қашқадарёда «Темир дафтар»га киритилган фуқароларга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган масъул қўлга олинди

Қарши тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бош ҳисобчиси 3 нафар фуқарога ёрдам эвазига пул олишга уринганда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаcи хабар қилди.

Хабарга кўра, «Темир дафтар»га киритилган 3 нафар фуқарога 6 миллион 690 минг сўмдан жами 20 миллион 70 минг сўм миқдорида субсидия маблағларини олишда ёрдам беришни айтиб, эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилган.

Қайд этилишича, фуқаро ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси департаменти ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар