Наманганда 5 кишида коронавирус аниқланди

Наманган вилоятида 26 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 5 нафарга ортиб, жами касалланганлар 892 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун 26 август соат 10:00 ҳолатига кўра, вилоятда 824 киши коронавирусдан соғайган. 5 нафар бемор вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда коронавирусдан соғайганлар 824 кишига етгани хабар қилинганди.

Янгиликлар