Наманганда коронавирусдан соғайганлар 824 кишига етди

Наманган вилоятида 25 август куни коронавирусга чалинган 3 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 887 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 824 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган.

Маълумот учун, мамлакатда жами 35 983 (+432) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган. 3 394 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 664 (+23) нафарни ташкил этмоқда.