Самарқандда 8 киши COVID-19 юқтириб олди

Самарқанд вилоятида 26 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 8 тага ортиб, 1735 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, вилоятда янги касалланганларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Таъкидлаш жоиз, 26 август соат 10:00 ҳолатига кўра, вилоятда 1520 киши коронавирусдан соғайган. 3 нафар бемор вафот этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 26 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 790 (+126) нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 12 кишида коронавирус аниқланган эди.

Янгиликлар