Қўшработнинг қатор қишлоқларига Саудия ривожлантириш фондининг кредит маблағлари ҳисобидан ичимлик суви ўтказилади

Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг Янгиқишлоқ, Янгиҳаёт, Қорачоқия, Тумшуқли, Урганжи қишлоқларига Саудия ривожлантириш фондининг кредит маблағлари ҳисобидан ичимлик суви ўтказилади. Бу ҳақда «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизмати

Хабарга кўра, «Самарқанд сув таъминоти» Қўшработдаги ичимлик суви ўтказиш лойиҳалари бўйича қилинаётган ишлар сифатини назоратдан ўтказган.

Таъкидланишича, туманнинг Янгиқишлоқ, Янгиҳаёт, Қорачоқия, Тумшуқли, Урганжи қишлоқларида Саудия ривожлантириш фондининг кредит маблағлари ҳисобидан ичимлик суви ўтказиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Фото: «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ матбуот хизмати

«Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ мутасаддилари ишни сифатли бажариш, ичимлик суви билан таъминлашда ҳудудлардаги барча аҳолини қамраб олиш таклифини билдирган. Хусусан, МЧЖ раҳбари К.Юсупов қишлоқ фуқаролари билан учрашиб, йиллар давомида уларни қийнаб келаётган ичимлик суви муаммоларининг тез кунларда ечим топиши, дастур асосида бўлаётган ишларнинг афзалликлари ва моҳияти юзасидан тушунча берган. Мазкур ҳудудларда янги артезиан қудуқлари ва сув миноралари қурилиб, ичимлик сувига эҳтиёжманд аҳолининг талаблари тўла қондирилиши кўзда тутилганини таъкидлаган.

Аввалроқ Тошлоқда сувсизликдан қийналган аҳоли мурожаатига расмий муносабат билдирилгани, Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар