Фарғонада 3 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган “Фурқат темир йўл бекатига кириш” автомобиль йўлида Cobalt, Lacetti ҳамда Damas русумли автомобиллар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида Damas ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар