Балиқчида чўнтагида 2,34 грамм марихуана олиб юрган эркак ушланди
Андижон вилояти Балиқчи туманида чўнтагида жами 2,34 грамм марихуана олиб юрган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 22 октябрь куни Андижон вилояти Балиқчи тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан «Сарвонтепа» МФЙ ҳудудида тадбир ўтказилган.
Тадбирда Олтинкўл тумани «Жалабек» МФЙда яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро С.М. кўздан кечирилганда эгнидаги шимининг чўнтагида жами 2,34 грамм марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Маълумот учун, фуқаро С.М. «Сарвонтепа» МФЙ ҳудудида жанжал кўтарган.
Аввалроқ Андижонда 22,5 грамм, Учкўприкда уйида салкам 800 грамм, Қўқонда эса 3 та целлофан пакетда гашиш ва марихуана сақлаб келган эркак қўлга олинганди. Шунингдек, Наманган шаҳрида 0,04 грамм гашишни 250 минг сўмга, Ургутда эса 2 килограммдан ортиқ марихуана сотаётган эркак қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга доир: Бешариқда сумкасида марихуана олиб юрган эркак ушланди