Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 43 миллиондан ошди

«Worldometers» берган маълумотларга кўра дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 43 миллиондан ошди.

Фото: «Euronews»

Дунёда 26 октябрь Тошкент вақти билан соат 13:00 ҳолатига кўра, жами касалланганлар сони 43 374 933 кишини ташкил қилган. Энг кўп касаллик ҳолати АҚШда (8 889 183), ундан кейинги ўринда Ҳиндистон (7 909 959) ва Бразилияда (5 394 128) қайд этилган.

Скрин: «Worldometers»

Порталга кўра жами ўлимлар сони 1 159 472, касалликдан соғайганлар сони 31 915 705 тани ташкил этади.

Маълумот ўрнида, 2020 йил 26 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 480 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 42 миллиондан ошгани, артериал гипертонияси бор одамда коронавирус оғир кечиши хабар берилганди.

Янгиликлар