Наманган вилоятининг ташқи савдо айланмаси 9 ой мобайнида қанчага камайгани маълум бўлди
Наманган вилоятининг январь—сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 2019 йилнинг мос даврига нисбатан қанчага камайганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят Статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича,
Шунингдек, ташқи савдо айланмаси (ТСА)да экспорт ҳажми 302,0 миллион AҚШ долларига (16,0 фоизга кўпайди) ва импорт ҳажми 358,3 миллион AҚШ долларига (27,3 фоизга камайди) етган. Хусусан, ТСАда асосий ҳамкор давлатлар:
- Россия — 24,6 фоз;
- Хитой — 22,9 фоиз;
- Қирғизистон — 14,3 фоиз;
- Туркия — 5,0 фоиз;
- Германия — 2,2 фоиз;
- Корея — 2 фоиз ва бошқа давлатларнинг улуши 15,7 фоизни ташкил этган.
Маълумот ўрнида, Наманган вилояти жаҳоннинг 72 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони қабул қилинганди. Унга кўра, Ўзбекистонда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши белгиланган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Бухорода январь—август ойларида аҳоли жон бошига қанча савдо айланмаси тўғри келгани маълум қилинганди.