Қўқонда 2021 йилнинг май ойига қадар захира қилинадиган озиқ-овқат ҳажми маълум бўлди

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Қўқон шаҳар кенгашининг ХV сессияси 23 октябрь, жума куни бўлиб ўтди. Cессияда аҳоли истеъмоли учун бир йиллик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоб-китоб қилинган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, сессияда шаҳар ҳокими Маруф Усмонов пандемия даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб, қишки мавсум учун аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан холда озиқ-овқат заҳирасининг етарли ҳажмда шакллантириш, бунинг учун шаҳардаги ва шаҳар атроф-туманларидаги корхоналар билан фючерс шартномаларини тузиш борасида режалаштирилаётган ишлар ҳусусида ахборот берган.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

«Ҳисоб-китобларимизга кўра, 2020 йил 1 ноябридан 2021 йил 1 майгача бўлган даврда шаҳар аҳолиси учун 13,1 минг тонна картошка, 5,1 минг тонна пиёз, 6,6 минг тонна сабзи, 2,4 минг тонна гуруч, 19,5 минг тонна ун маҳсулотлари, 10,7 минг тонна мол ва қўй гўшти, 1,8 минг тонна балиқ, 54,6 миллион дона тухум зарур бўлади.

Шу жумладан, бугунги кунда ‘темир дафтар’да қолган 3679 та оилаларга 3 ойлик истеъмоли учун 192,4 тонна картошка, 74 тонна пиёз, 96,2 тонна сабзи, 12,7 тонна гуруч, 286 минг тонна ун маҳсулоти, 45 тонна мол ва қўй гўшти, 25 тонна шакар, 26,3 тонна балиқ, 794 миллион дона тухум талаб этилади. Бунинг учун жами 1,5 миллиард сўм маблағ талаб этилади», — дейди шаҳар ҳокими.

Маруф Усмонов аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи секторлар кесимида ишлаб чиқилганини таъкидлаб, захирани яратишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича қуввати 6000 тонна бўлган 2 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси, қуввати 5433 минг тонна бўлган 3 та маҳсулотларни сақловчи совутгичли сиғимларидан фойдаланилаётганини айтиб ўтган.

Фото: Қўқон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Фарғона шаҳрида қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захира қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар