Учқўрғонда аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми маълум қилинди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2,7 фоизга ошди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми бўйича энг юқори кўрсаткич Наманган шаҳрида (4 миллионн 579 минг сўм) қайд этилган. 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати Наманган шаҳрида 2,4 фоизни ташкил этган.

Маълумот ўрнида, ҳудудлар бўйича аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми:

  • Учқўрғон – 1 миллион 700 минг сўм;
  • Наманган шаҳри —4 миллион 579 минг сўм;
  • Мингбулоқ —1 миллион 879 минг сўм;
  • Косонсой —1 миллион 564 минг сўм;
  • Наманган —1 миллион 760 минг сўм;
  • Норин —1 миллион 534 минг сўм;
  • Поп —1 миллион 687 минг сўм;
  • Тўрақўрғон — 1 миллион 718 минг сўм;
  • Чортоқ —1 миллион 620 минг сўм;
  • Чуст —1 миллион 297 минг сўм;
  • Янгиқўрғон —1 миллион 364 минг сўмни ташкил этади.

Шунингдек, 2020 йил январь–сентябрь ойларида вилоят бўйича аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2 миллион 241 минг сўмга тенг бўлди. 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 246,8 минг сўмга ошганлиги кузатилган.

Аввалроқ Бухорода январь—август ойларида аҳоли жон бошига қанча савдо айланмаси тўғри келгани маълум қилинганди. Шунингдек, Наманган шаҳрида сўнгги 9 ойда аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2,4 фоизга ошган.

Янгиликлар