Олтиариқда қиймати 2 млн сўмга яқин темир бўлакларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 10 август куни хонадондан нархи 1 800 000 сўмлик темир бўлакларини яширин равишда ўғирлаган фуқаро қамоққа олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати

Хабарга кўра, Олтиариқ тумани Қапчуғай кўчасида яшовчи Т.Р. 11 август куни ИИБга мурожаат қилиб, 9 августдан 10 августга ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисида бўлган, нархи 1 800 000 сўмлик темир бўлакларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Ж. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қайд эилишича, мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми «г» банди (Уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда фуқарони олиб қочиб, унинг 5 миллион сўм пулини ўғирлаб кетган уюшган гуруҳ қўлга олингани ҳамда Ургутда автомашинадан 1 миллион сўмдан ортиқ пул ўғирлаган шахс қўлга олингани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар