Тошкент давлат юридик университети молиявий фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди

Тошкент давлат юридик университети 2020 йилдан бошлаб жамоатчиликка университетнинг молиявий фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб боришни йўлга қўйди. Бу ҳақда Aдлия вазирлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Университет даромадлари 2019 молиявий йилида жами 79 323,7 миллион сўмни, харжатлари эса 72 502,2 миллион сўмни, соф фойда 6 821,5 миллион сўмни ташкил этди.

Даромадларнинг асосий қисми ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган бўлиб, 67 729,2 миллион сўмни ёки жами даромадларнинг 85,4 фоизини ташкил қилди. Шу жумладан, табақалаштирилган тўлов контракт шаклидан 36 608,6 миллион сўм келиб тушди.

Энг катта харажатлар иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўловлар ва нафақалар ҳамда иш ҳақидан ажратма (ягона ижтимоий тўлов)га сарфланган бўлиб, ушбу харажатлар 42 086,1 миллион сўмни ёки умумий харажатнинг 58 фоизини ташкил этди.

Маълумот учун, ҳисобот даврида ходимларнинг ўртача бир ойлик иш ҳақи миқдори 6 333,0 минг сўмни ташкил қилди.

Шу билан бирга, талабалар учун стипендия тўловларига 10 816,5 миллион сўм ёки умумий харажатнинг 14,9 фоизи, коммунал харажатлар ҳамда сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш, шунингдек, ижара учун 3 569,9 миллион сўм ёки умумий харажатнинг 4,9 фоизи, товар ва хизматлар ҳамда асосий воситаларга ҳисобланган эскиришларга 6 375,7 миллион сўм ёки умумий харажатнинг 8,9 фоизи, хизмат сафарлари учун 714,2 миллион сўм ёки умумий харажатнинг 1 фоизи ва бошқа харажатларга 8 939,8 миллион сўм ёки умумий харажатнинг 12,3 фоизи сарфланди.

Инфографика: Aдлия вазирлиги матбуот хизмати

Инфографика: Aдлия вазирлиги матбуот хизмати

Инфографика: Aдлия вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлиги томонидан ТДЮУнинг бюджет харажатлари доимий равишда назорат қилиб борилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда контракт чегирмасининг миқдори табақалаштирилган усулда белгиланиши ҳамда Ўзбекистонда спорт тури бўйича ижодий имтиҳонлар вилоятлар кесимида қачон ўтказилиши маълум қилингани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар