Самарадан яна 700 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Россиянинг Самара вилоятидан 27 сентябрь куни 700 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси автобусларда олиб келинди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, 23 сентябрь куни 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни олиб келиш мақсадида Россияга жўнатилган эди. Режага мувофиқ 27 сентябрь куни ушбу автобуслар 750 нафар фуқароларни Ўзбекистонга олиб келган.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ 11 сентябрдан Тошкент—Олмаота—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар тиклангани, Ўзбекистон 4 сентябрдан 5 та йўналиш бўйича халқаро авиақатновларни қайта тиклаши ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент—Токио—Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар вақти эълон қилинган.

Янгиликлар