Ўзбекистонга январь—сентябрь ойларида қанча электромобиль олиб келингани маълум қилинди

Ўзбекистонга 2020 йилнинг ўтган 9 ойида хориждан 82 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 59 тага кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Financial Tribune»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Хитойдан 52 та, Кореядан 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Россия ва Грузия каби давлатлардан 17 та электромобиль импорт қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон cентябрь ойида хориждан 9 та электромобиль сотиб олган. Қайд этилишича, 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,1 миллион доллар сарфланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида салкам 218 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани, Ўзбекистон 2020 йилда 12 та давлатдан 52,5 тонна атир маҳсулотини импорт қилгани  хабар қилинган эди.