Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Наманган вилояти бошқармасига раҳбар тайинланди

Раҳмон Олимжонович Абдуллаев 26 октябрь куни Республика Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Раҳмон Абдуллаев 1962 йил 1 январь куни Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Маълумоти олий, 1986 йили Тошкент Давлат тиббиёт институтини санитария-гигиена ва эпидемиология врачи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Маълумот ўрнида, Раҳмон Абдуллаев меҳнат фаолиятини 1986 йилда Наманган шаҳар санитария-эпидемиология станциясида врач-эпидемиологликдан бошлаган. У 1996—2017 йиллар мобайнида Наманган шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими, вилоят ҳокимлиги, Чуст тумани тиббиёт касб-ҳунар коллежи, Наманган вилояти Давлат санитария-эпидемиологик назорати маркази, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ДСEНМда турли масъул лавозимларда иш олиб борган.

Қайд этилишича, Раҳмон Абдуллаев 2017 йил 4 cентябрдан буён Наманган вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи сифатида фаолият юритиб келган. У «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган. Тиббёт фанлари номзоди илмий даражасига эга.

Aввалроқ Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Вазирлар Маҳкамасида котибият мудири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар