Ўзбекистонда 28 ноябрь куни кутиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази 28 ноябрь, шанба куни Ўзбекистон ҳудудида кутилаётган об-ҳавони маълумотини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача, баъзида эса 25–27 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача, баъзида эса 25–27 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача, баъзида эса 25–27 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача, баъзида эса 25–-27 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–3 даража илиқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/секундгача, баъзида эса 25–27 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2–7 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар