Садир Жапаров Қирғизистон президенти сифатида ўз ишини бошлади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 28 январь, пайшанба куни давлат раҳбари лавозимига расман киришди, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, инаугурация маросимида Жапаров Қирғизистон халқи фаровонлиги учун хизмат қилишга ваъда бериб, қасамёд қилган. Шундан сўнг у мамлакат байроғини ўпган. Республика Марказий сайлов комиссияси раҳбари Нуржан Шилдабекова унга давлат рамзлари — кўкрак нишони ва президентлик стендини топширган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 10 январь куни бўлиб ўтганди. Сайлов иштирокчилари эса камчиликни — сайлов участкаларига келганлар умумий сонининг 40 фоизидан камроғини ташкил этган. Шулардан 79,2 фоизи овоз Садир Жапаровга берилган. Иккинчи ўрин ва 6,7 фоиз овозлар мамлакатнинг собиқ спикери Адахон Мадумаровга берилганди.

Аввалроқ Қирғизистон президенти лавозимига 18 кишининг номзоди кўрсатилгани ҳақида хабар берилган эди. Садир Жапаров сайловлардаги ғалабасидан сўнг Шавкат Мирзиёев уни Қирғизистон президенти бўлгани билан табриклаган.

Янгиликлар