Гўштдан тортиб шакаргача. Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди

Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 80 000 сўмдан, картошка эса 3 000 – 8 000  сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.

Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган.

Жорий йилнинг 26 январь ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:

  • Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 – 68000 сўм;
  • Қўй гўшти (1 кг) — 54000 – 80000 сўм;
  • Картошка (1 кг) — 3000 – 8000 сўм;
  • Пиёз (1 кг) — 1500 – 4000 сўм;
  • Сабзи (1 кг) — 1000 – 5000 сўм;
  • Тухум (10 дона) — 6000 – 14000 сўм;
  • Гуруч (1 кг) — 5000 – 17500 сўм;
  • Ўсимлик ёғи (1 л) — 14000 – 24000 сўм;
  • Шакар (1 кг) — 7900 – 10500 сўм.

Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.

Янгиликлар